шунга тааллуқли далиллар ва мавзуларни чуқур ўрганиш зарур. Бундай ишни эса мужтаҳидгина қила олади. Шунинг учун муқаллид мужтаҳид ҳисобланмайди. Одамлар шаръий ҳукмга нисбатан мужтаҳид ёки муқаллид ҳисобланади, бошқача бўлиши мумкин эмас. Яъни ҳукмни ўзи истинбот қилиши мумкин, бу ўринда ундан аввал бошқа мужтаҳид шу ҳукмни истинбот қилган ёки қилмаганининг аҳамияти йўқ. Ёки бошқасининг истинботини қабул қилиши мумкин. Шунга асосан кимнинг ижтиҳодга лаёқати бўлмаса, у муқаллиддир. У киши ижтиҳодда шаръан эътиборга олинадиган баъзи илмларга эга ёки эга эмаслиги эътиборга олинмайди. Оми ва муттабеълар ҳам муқаллид ҳисобланади, аммо муттабеъ мужтаҳиднинг далилини билиш шарти билан тақлид қилади. Оми эса ҳеч қандай шартсиз тақлид қилади.
Муқаллид муттабеъ ёки оми бўлишидан қатъий назар, ҳар қандай мужтаҳиднинг сўзини олиши жоиз. Агар шу мужтаҳиднинг сўзи бир кишининг хабари билан ижтиҳод эканлиги собит бўлса ҳам. Агар муқаллид бирор масалада фақат битта мужтаҳиднинг сўзинигина билса, бошқа мужтаҳидларнинг сўзларини билмаса, у ўзи билган шу битта мужтаҳиднинг сўзига эргашиши жоиз, чунки муқаллиддан ҳар бир масалада шаръий ҳукмга эргашиши талаб этилади. Мужтаҳидларнинг сўзларини билиб, уларни таржиҳ қилиш муқаллиддан соқит. Аммо агар муқаллид бир қанча мужтаҳидларнинг сўзларидан хабардор бўлса ва улардан бирини олишни истаса, у албатта таржиҳ қилиши керак. Аммо таржиҳ ҳукмнинг ўз хоҳиш-истакларига ёки ўзининг манфаатларига мос келиши билан қилинмайди. Чунки шариатнинг мақсади мукаллаф шахсни ўз хоҳиш-истаклари чангалидан чиқариб, Оллоҳга содиқ банда қилишдир. Таржиҳ шаръий муражжиҳ билан амалга оширилади, яъни таржиҳда ишлатиладиган муражжиҳ Оллоҳ ва расулига алоқадор нарса бўлиши керак. Оллоҳ Таоло айтдики:
فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ – „Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, агар ҳақиқатан Оллоҳга ва охират кунига ишонсангиз, у нарсани Оллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз!“ [4:59] Оллоҳ ва расулига мурожаат қилиш Қуръон ва Суннатга мурожаатдир, яъни ё шаръий далилга, ёки Оллоҳ ва расули буюрган нарсага юзланишдир. Шунинг учун муқаллидларнинг ҳолатларига қараб, муражжиҳотлар ҳам ҳар хил бўлади. Тўғри, оми учун умумий муражжиҳ шаръий далилдан сўнг аъламият ва фаҳм (тўғри тушуна олиши) ҳам муражжиҳ ҳисобланади ва бу иккиси барча муқаллидлар учун энг афзал йўлдир. Лекин одамлар бу икки муражжиҳ билан бирга таржиҳ (бир мужтаҳиднинг сўзини иккинчи мужтаҳиднинг сўзидан тўғрироқ деб ажратиш)да бошқа ҳар хил муражжиҳотни ишлатадилар. Масалан, оми киши бир мужтаҳидга тақлид қилаётган кишиларнинг тақвоси ва фаҳмига ишонганлиги учун улар эргашаётган мужтаҳидга тақлид қилади. Отаси ёки ўзи ишонган олимларнинг бири тақлид қилаётган мужтаҳидга отаси ёки ҳалиги олимга бўлган ишончи асосида эргашади. Омининг бу таржиҳи хоҳиш-истак асосида эмас, балки дин асосида кечмоқда. Гоҳида оми фиқҳ ва ҳадисларни мунтазам ўрганиши орқали шаръий ҳукмлар ва далилларни
159-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|